Обуна бўлинг

Спорт    6:58 / 20.05.2023     334

“Сўғдиёна” сафарда “Бухоро”ни таслим этди ёхуд Займовични тўхтатиб бўлмаяпти

19 май куни футбол бўйича Coca Cola Суперлигасининг 11 турига старт берилди. Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Бухоро” меҳмони бўлди. Ушбу учрашувда ҳам Иван Бошкович шогирдлари ишқибозлар ишончини оқлади.

Фото: “Бухоро” ФК матбуот хизмати

19 май куни футбол бўйича Coca Cola Суперлигасининг 11 турига старт берилди.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Бухоро” меҳмони бўлди. Ушбу учрашувда ҳам Иван Бошкович шогирдлари ишқибозлар ишончини оқлади. Ўйиннинг 19 дақиқасида мезбонлар жиззахликлар дарвозасини ишғол қилишди. Бироқ ён чизиқ ҳаками байроқчасини кўтарди ва табиийки, VAR ишга тушди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев эса 5 дақиқа давомида такрорий лавҳаларни кўриб чиқиб голни инобатга олмасликка қарор қилди.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса меҳмонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. 59 дақиқада “Сўғдиёна” футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов Станислав Андреевнинг узатмасидан сўнг ажойиб зарба билан ҳисобни очди.

86 дақиқада эса жиззахликлар сафидаги тўпурар Зенан Займович ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. “Сўғдиёна”нинг бельгиялик легионери тўпни “Бухоро” дарвозабонининг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди — 0:2. Бу Займовичнинг Суперлигадаги 6 голига айланди ва тўпурарлар пойгасида ҳужумчи 2 ўринга жойлашди. Пешқадам Драган Черан ҳисобида эса 8 та гол бор.

“Сўғдиёна” жамоаси кетма-кет 4 ўйинда ғалаба қозониб 19 май ҳолатига Суперлига турнир жадвалида 8 ўринга кўтарилиб олди.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!