Обуна бўлинг

Спорт    7:00 / 19.10.2022     429

“Сўғдиёна” шўнғишда давом этмоқда

Бир неча баҳсдан буён мухлисларини хурсанд қила оламаётган “Сўғдиёна” бу гал ҳам “анъана”сига содиқ қолди. Ўйин ҳам ўша-ўша. Нима деб ёзишга ҳам ҳайронсан киши…

Фото: stadion.uz

Жиззахда футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 22-тури доирасидаги “Сўғдиёна” – “Сурхон” учрашуви ўтказилди.

Бир неча баҳссдан буён мухлисларини хурсанд қила оламаётган “Сўғдиёна” бу гал ҳам “анъана”сига содиқ қолди. Ўйин ҳам ўша-ўша. Нима деб ёзишга ҳам ҳайронсан киши…

Хуллас, “Сурхон” зерикарли учрашувда 3 очкони ўзиники қилди. Ўйин тақдири 6-дақиқадаёқ ҳал бўлди. Камрон Сайдазимовнинг жарима зарбасидан киритган чиройли голи баҳсда ягона бўлиб қолди.

Шу тариқа, мазкур ғалабадан сўнг 12-ўриндаги “Сурхон” ҳисобидаги очколар сони 23 тага етди. 5-поғонадаги “Сўғдиёна” эса 33 очко жамғарган.

“Сурхон” билан учрашув натижасини “Сўғдиёна” устози Улуғбек Бақоев шундай изоҳлади:
“Ўйиннинг бошида гол ўтказиб юбордик. Вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. ОФК кубоги ярим финалидан сўнг йигитларнинг тикланиши қийин кечмоқда. Футболда гол урмаган жамоа ғалаба қозона олмайди. Бор гап шу”, — дейди Бақоев.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!