Спорт    10:00 / 9.02.2023     266
“Сўғдиёна” Суперлига янги мавсумидаги рақибларини билиб олди
“Сўғдиёна” янги мавсумдаги 1- ва 3-тур уй учрашувларини ўз стадиони таъмирланаётгани сабабли Зомин марказий стадионида ўтказади.

Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми учун қуръа ташланганидан хабарингиз бор.
Вилоятимизнинг бош футбол жамоаси “Сўғдиёна” ҳам ўз рақибларини билиб олди.
Қуръа натижаларга кўра, жиззахликлар янги мавсум дастлабки учрашувини 4 март куни Жиззахда “Бунёдкор” клубига қарши ўтказади.
Вилоятимиз жамоаси 10 март куни “Олимпик” меҳмони бўлса, 18 март куни “Нефтчи”ни қабул қилади.
“Сўғдиёна” янги мавсумдаги 1- ва 3-тур уй учрашувларини ўз стадиони таъмирланаётгани сабабли Зомин марказий стадионида ўтказади.
