Статистика    10:00 / 23.08.2023     226
2022 йилда Жиззах кинотеатрларига 27 минг томошабин кирган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги кинотеатрлар сони 76 тани, уларга кирганлар сони 830,5 минг кишини ташкил этди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги кинотеатрлар сони 76 тани, уларга кирганлар сони 830,5 минг кишини ташкил этди.
Кинотеатрга кирган томошабинлар сони бўйича Тошкент шаҳри яққол пешқадам бўлиб турибди:
– Тошкент шаҳри – 322 минг киши;
– Самарқанд вилояти – 135 минг киши;
– Бухоро вилояти – 131,2 минг киши;
– Навоий вилояти – 76,5 минг киши;
– Қашқадарё вилояти – 51,3 минг киши;
– Жиззах вилояти – 27 минг киши;
– Сирдарё вилояти – 23,8 минг киши;
– Андижон вилояти – 21 минг киши;
– Наманган вилояти – 12,4 минг киши;
– Сурхондарё вилояти – 9,7 минг киши;
– Қорақалпоғистон Р. – 7,2 минг киши;
– Тошкент вилояти – 6,9 минг киши;
– Фарғона вилояти – 6,7 минг киши.
