Статистика    10:59 / 28.03.2023     282
2023 йил февраль ойида Жиззахда Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўсди
Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил февраль ойида 1027 бирликни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 2,7 фоизга ошган.

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил февраль ойида 1027 бирликни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 2,7 фоизга ошган. Бу ҳақда “Дарё”га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
2023 йил февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 11 та ҳудудда ўтган ойга (январь) нисбатан ўсган.
Сурхондарё (47,1 фоиз), Бухоро (44,9 фоиз), Қашқадарё (26,3 фоиз), Жиззах (25,1 фоиз), Навоий (18,8 фоиз) ва Наманган (15,9 фоиз) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган.
Шу билан бирга ушбу кўрсаткич 3 та ҳудудда камайган. Хусусан, Қорақалпоғистон (-8,1 фоиз), Тошкент (-1,7 фоиз) ва Сирдарё (-0,9 фоиз) вилоятларида ўтган ойга нисбатан камайиш кузатилган.
