Статистика    7:00 / 9.11.2022     799
Жиззах вилояти аҳолиси сони 1 миллион 466 мингдан ошди
Давлат статистика қўмитаси Жиззах вилоятининг демографик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

Давлат статистика қўмитаси Жиззах вилоятининг демографик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоятда 1 млн. 466,6 минг киши истиқомат қилади.
Қолган демографик кўрсаткичлар қуйидагича:
- Аёллар сони – 727,1 минг киши;
- Эркаклар сони – 739,5 минг киши;
- Шаҳарда яшовчилар – 688,4 минг киши;
- Қишлоқда яшовчилар – 778,2 минг киши;
- Туғилиш сони – 29,8 минг киши;
- Ўлимлар сони – 5,2 минг киши;
- Никоҳлар сони – 8,5 мингта;
- Никоҳдан ажралишлар сони – 1,2 мингта;
- Кўчиб келган – 18 киши;
- Кўчиб кетган – 83 киши.
