Статистика    7:42 / 15.04.2023     322
Жиззах вилояти аҳолиси сони 1,5 миллионга яқинлашмоқда
Ўзбекистонда 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этяпти.

Ўзбекистонда 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этяпти.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони бўйича етакчилик Самарқанд вилоятида – 4,1 млн киши.
Ундан кейинги ўринлардан доимий аҳолиси сони мос равишда 3,9 млн киши ва 3,4 млн киши бўлган Фарғона вилояти ҳамда Қашқадарё вилояти жой олди.
2023- йилнинг 1- апрел ҳолатига Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 483,1 минг кишини ташкил этган.
Шундан, шаҳар аҳолиси – 695,9 минг киши, қишлоқ аҳолиси – 787,2 минг киши.
