Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 28.07.2023     510

Жиззах вилояти камбағаллик даражаси бўйича республикада 5 ўринда — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Дўстлик тумани 5-тоифа (шароити оғир)га киритилган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистонда камбағаллик даражаси бўйича статистикани эълон қилди. 

Унга кўра, 2023 йилнинг дастлабки 6 ойи маълумотлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси камбағаллик даражаси энг юқори ҳудуд экани маълум бўлди — 19,7 фоиз. Ундан кейинги ўринларни Сирдарё (19,5) ва Хоразм (19,1) вилоятлари эгаллаб турибди. 

Камбағаллик даражаси паст бўлган ҳудудларга Тошкент шаҳри (8,5 фоиз), Навоий (9,2 фоиз) ва Бухоро (11,9 фоиз) вилоятлари киритилган. 

Жиззах вилояти камбағаллик даражаси бўйича республикада 5 ўринни эгаллаб турибди — 16,1 фоиз.

Шунингдек, ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб, республикадаги 208 та шаҳар ва туман 5 та тоифага ажратилган бўлиб, бунда 20 та туман (9,6 фоиз) 5-тоифага киритилган ва шароити оғир туман ҳисобланади. 5-тоифага Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Шуманай, Бўстон, Улуғнор, Арнасой, Деҳқонобод, Томди, Мингбулоқ, Қўшработ, Сардоба, Бандихон, Қизириқ, Олтинсой, Сўх, Ёзёвон ва Янгиариқ туманлари киради.

Қайд қилинишича, Ўзбекистонда бугунги кунда 1,3 миллиондан ортиқ оила камбағал ҳисобланади, камбағаллик даражаси 14,1 фоизни ташкил қилади. 

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!