Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 31.01.2023     386

Жиззах вилоятида ўртача ойлик иш ҳақи 2 млн 900 минг сўмдан ошиқроқ бўлди — Статистика агентлиги

Жиззахда ўртача ойлик иш ҳақи 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 19,2 фоизга ўсган.

Ўзбекистонда ҳудудлар бўйича корхона ва ташкилотлар ходимларининг ўртача ойлик маоши маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда 2022 йил январь—декабрь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи  3 892 400 сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 21,1 фоизга кўп. 

2022 йилда ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тегишли бўлган — 6,31 млн сўм. 

Кейинги энг яхши маошлар Навоийда бўлиб, ўртача иш ҳақи 5,12 млн сўм бўлган. Учинчи поғонада Тошкент вилояти қайд этилган. Вилоятда 2022 йилнинг январь—декабрь ойларида аҳолига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи 3,94 млн сўм бўлган. 

Жадвал: “Дарё”

2022 йилнинг биринчи чорагида энг кам ўртача ойлик иш ҳақи Фарғона вилоятида қайд этилган. Вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ходимларига ўртача 2,9 млн сўм маош тўланган.

Бу кўрсаткич Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам 2,9 млн сўм атрофида бўлиб турибди. 

Ўтган йилга нисбатан энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилган — 28,2 фоизга. Кейинги ўринларни Хоразм (23,1 фоиз) ва Андижон вилояти (22,6 фоиз) эгаллаган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!