Обуна бўлинг

Статистика    10:00 / 8.02.2023     238

Жиззахда 2022 йилда 130 та йўловчи ташиш йўналиши тендер савдоларига қўйилган

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси томонидан эълон қилинган йўналишлардан 80 та йўналишда ишлаш учун 45 та иштирокчининг таклифлари келиб тушган ҳамда ушбу иштирокчиларнинг таклифлари ҳақиқийлиги ўрганилиб тендер ғолиби деб топилган.

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси бошқарманинг веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тендер ўтказилиши тўғрисидаги  эълонларни доимий равишда корхона ва ташкилотлар эътиборига ҳавола этиб келади. Шу ўринда бир ҳақли савол туғилади. Ўтказилган тендерлар натижалари қандай?

Агар буни рақамлар мисолида кўрадиган бўлсак, 2022 йил давомида жами           14 маротаба  тендер танловлари ўтказилган. Ушбу тендер танловлари давомида шаҳар йўналишлари бўйича жойлаштирилган йўналишлар сони 25 та, шаҳар атрофи йўналишлари бўйича жойлаштирилган йўналишлар сони 71 та, вилоят ҳудуди шаҳарлараро жойлаштирилган йўналишлар сони 34 тани ташкил этади.

Ушбу эълон қилинган йўналишлардан 80 та йўналишда ишлаш учун 45 та иштирокчининг таклифлари келиб тушган ҳамда ушбу иштирокчиларнинг таклифлари ҳақиқийлиги ўрганилиб тендер ғолиби деб топилган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақиқий деб топилмаган тендерда ғолиб бўлмаган транспорт корхоналари кейинги тендерларда қатнашишлари мумкин.

Тендер шартларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобил транспортида йўловчилар ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда  ташкил этиш  чора тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ  шаҳар, шаҳар атрофи,  шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш  йўналишларини бириктириш  юзасидан очиқ  тендерлар фақат  электрон  ахборот тизими орқали ўтказилади. Тендерда белгиланган тартибда  Ўзбекистон Республикаси  ҳудудида  рўйхатдан ўтган, тегишли равишда  автомобил транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар  ташувларини  амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот  тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига рухсат берилади.

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси
ахборот хизмати

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!