Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 4.04.2023     437

Жиззахда бир порция палов 23 000 сўм — Статистика агентлиги

Статистика агентлиги Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида 2023 йилнинг март ойида тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотларни эълон қилди.

Статистика агентлиги Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида 2023 йилнинг март ойида тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 27 200 сўм бўлган. Энг арзон ош эса Фарғона вилоятида — бир порцияси 19 000 сўмдан сотилган. Қолган ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган бир порция паловнинг ўртача нархлари қуйидагича бўлган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 19 400 сўм;
  • Андижон вилояти – 21 200 сўм;
  • Бухоро вилояти – 22 600 сўм;
  • Жиззах вилояти –23 000 сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 23 400 сўм;
  • Навоий вилояти – 20 400 сўм;
  • Наманган вилояти – 19 300 сўм;
  • Самарқанд вилояти – 24 000 сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 23 400 сўм;
  • Сирдарё вилояти – 22 600 сўм;
  • Тошкент вилояти – 21 500 сўм;
  • Фарғона вилояти – 19 000 сўм;
  • Хоразм вилояти – 22 400 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 27 200 сўм.

Агентлик маълумотида келтирилишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиш жарайонида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!