Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 24.12.2022     230

Жиззахдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига декабр ойида 1500 тоннадан ошиқ ёқилғи тарқатиш режалаштирилган

2022 йилнинг 21 декабр ҳолатига Жиззах вилоятида 112 582 та суюлтирилган газ истеъмолчиси мавжуд.

2022 йилнинг 21 декабр ҳолатига Жиззах вилоятида 112 582 та суюлтирилган газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, жорий йилнинг декабр ойида уларга ёлғи тарқатиш бўйича режа 1504 тонна этиб белгиланган.

Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизматининг Dizak.uz’га маълум қилишича, ой бошидан 21 декабрга қадар белгиланган режа 984 тонна бўлгани ҳолда кўрсатилган даврда истеъмолчиларга 1060,1 тонна суюлтирилган газ тарқатилган ва режа 107,8 фоизга бажарилган. Бунда кунлик режа 58 тонна бўлиб, амалда 36,2 тонна суюлтирилган газ тарқатилган ҳолда режа 62,5 фоизга адо этилган.

Шунингдек, олис ҳудудларга кунлик суюлтирилган газ тарқатиш режаси 3,3 тонна бўлгани ҳолда, истеъмолчиларга 2,2 тонна (67,3 фоиз) ёқилғи тарқатилган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!