Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 15.03.2023     346

Ўзбекистонда давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

Бу борада Жиззах вилояти ҳокимлиги фаолияти “Қониқарли” деб топилган.

Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Баҳолаш натижаларига кўра, 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, уларнинг фаолият самарадорлиги қуйидаги тоифаларга ажратилган:

  • 12 та ташкилот “яхши” – (81-100 балл);
  • 30 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл);
  • 20 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст).

Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатган.

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги “яхши” дея баҳоланган ташкилотлар рўйхатига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси бошчилик қилган (93 балл). Ундан кейинги ўринлари Ипотека банк (93 балл), Ўзбекистон саноат-қурилиш банки (91 балл), “Ўзкимёсаноат” (89 балл) эгаллаган. Адлия вазирлиги бўлса 81 балл билан рўйхатнинг 12-поғонасини банд этган.

Жиззах вилояти ҳокимлиги “Қониқарли” ташкилотлар рўйхати 30 талигида 59 балл билан 24 ўринни банд қилган.

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали амалга оширилади. Унда 5 та йўналиш бўйича белгиланган 29 та индикатор асосида тегишли маълумотлар киритилади.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!