Обуна бўлинг

Статистика    10:00 / 9.11.2022     360

Республикада бино ва иншоотлар қурилишида энг юқори ўсиш Жиззахда кузатилди

Жиззах вилоятида ўсиш 2021 йилга нисбатан 131 % ни ташкил этган.

qurilish

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида бино ва иншоотларни қуриш фаолият тури бўйича бажарилган қурилиш ишлари ҳақида маълумот берди.

Қўмитанинг маълум қилишича, кўрсатилган даврда республикада бино ва иншоотларни қуриш фаолият тури бўйича бажарилган қурилиш ишларининг энг юқори ўсиш суръати Жиззах вилоятида кузатилган. Ўсиш 2021 йилга нисбатан 131,0 % ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич бўйича юқори ўсиш суръатига эришган вилоятлар сирасига, шунингдек, Навоий вилояти (2021- йилга нисбатан 120,7 %), Фарғона вилояти (2021- йилига нисбатан 116,2 %) ва Сурхондарё вилояти. (2021- йилига нисбатан 116,0 %) ҳам киритилган.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!