Таълим    7:00 / 24.07.2023     571
Жиззах вилояти умумтаълим мактабларида прeзидeнт мактаблари тажрибаси жорий этилади
Бунда Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Зарбдор, Пахтакор, Бахмал туманларининг 9 та мактабида ўқувчиларнинг қобилияти ва танлови асосида (10-синфда ихтисослашув асосида ўқитиш) таълим жараёнлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жиззах вилоятини республика бўйича намунали ҳудудга айлантириш режаларини баён қилди.
Бу ҳақда у Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, туман ҳокимлари, вазирликнинг вилоят бошқарма ва туман бўлими бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўтган учрашувда айтган.
Жумладан:
– Вилоятнинг ҳар бир туманида 1 тадан, жами 13 та туманда иккинчи тил ва касбга ўргатишни жорий этиш;
– мактабгача таълим ташкилотларига эҳтиёж мавжуд бўлган ҳудудларда хусусий секторни жалб қилган ҳолда боғчалар ташкил этиш;
– мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва мактабдан ташқари таълимни сифатли ташкил этиш;
Қайд қилинишича, учрашувда Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар тажрибасини умумтаълим мактабларига олиб кириш борасида таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.
Бунда Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Зарбдор, Пахтакор, Бахмал туманларининг 9 та мактабида ўқувчиларнинг қобилияти ва танлови асосида (10-синфда ихтисослашув асосида ўқитиш) таълим жараёнлари жорий этилиши айтилди.
