Обуна бўлинг

Таълим    10:00 / 21.01.2023     218

Жиззахда ИННО технопарки қурилади

Маълум қилинишича, объектни қуриш ишлар бошланиши тендер ўтказилганидан сўнг, март ойларида бошланади.

Мазкур ИННО технопарк лойиҳачиси «D&B Masters» компанияси ҳисобланади.  Бугунги кунда технопарк учун Жиззах шаҳри «Сангзор» МФЙ ҳудудидан 7294 м. кв майдонда бино қад ростлаши мумкин.

Жиззах шаҳрида ИННО технопарки барпо этилади, дея хабар қилмоқда Инновацион ривожланиш агентлиги.

Лойиҳа ҳақида пудратчи ва лойиҳа ташкилотларига маълумот бериш мақсадида, дастлаб, 17 январь куни Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати IK мажлислар залида ва 18 январь куни  Жиззах шаҳридаги IT-парк биносида учрашув бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, объектни қуриш ишлар бошланиши тендер ўтказилганидан сўнг, март ойларида бошланади.

Мазкур ИННО технопарк лойиҳачиси «D&B Masters» компанияси ҳисобланади.  Бугунги кунда технопарк учун Жиззах шаҳри «Сангзор» МФЙ ҳудудидан 7294 м. кв майдонда бино қад ростлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарклари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига кўра, Тошкент шаҳрида барпо этилган «ИННО» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки Наманган, Бухоро, Жиззах ва Нукус шаҳарларида 2023-2026 йилларда босқичма-босқич ташкил этилиши кўзда тутилган.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!