Таълим    8:05 / 18.01.2023     231
Жиззахдаги умумтаълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади — ХТБ
Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси вилоятдаги 555 та умумтаълим муассасасиларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилганини эълон қиди.

Хабарингиз бор, Жиззах вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, вилоятидаги умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнлари узайтирилган эди.
Бироқ жорий ҳафтада ҳам об-ҳавода пасайиш кузатилаётганлиги, шунингдек, ота-оналарнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси вилоятдаги 555 та умумтаълим муассасасиларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилишини маълум қилди.
Билдирилишича, ўқув машғулотлари 23 январ, душанба кунидан бошланади.
