Таълим    10:01 / 28.01.2023     238
Зоминлик 3 нафар мактаб ўқувчиси АҚШда ўқиш учун 100 минг долларлик грант ютиб олди
Зомин тумани xалқ таълими бўлимига қарашли 75-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари — Сардорбек Эркинов, Муҳаммаджон Зоиров ва Абдужалил Сайдазимовлар АҚШнинг “Xavier University” (Ксавье Университети) олий таълим муассасасида ўқиш учун 100 минг доллар ва яшаш учун 5000 долларлик грант ютиб олишди.

Жиззаx вилояти Зомин туман xалқ таълими бўлимига қарашли 75-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари — Сардорбек Эркинов, Муҳаммаджон Зоиров ва Абдужалил Сайдазимовлар АҚШнинг “Xavier University” (Ксавье Университети) олий таълим муассасасида ўқиш учун 100 минг доллар ва яшаш учун 5000 долларлик грант ютиб олишди.
“Xavier University” (Ксавье Университети) АҚШнинг Огайо штати, Цинцинати шаҳрида жойлашган бўлиб, олий таълим муассасига 1831 йилда асос солинган.
Айтиш керак, зоминлик мактаб ўқувчилари xорижий давлатларнинг 20 та университетига ҳужжатларини топширган. Бу ҳали уларнинг биринчи натижасидир.
