Тиббиёт    7:00 / 24.02.2023     264
Жиззахда йиғилган 117 та Volkswagen Caddy “103” хизматларига топширилди
Машиналарнинг 5 таси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилоят филиали автопаркига тақдим этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жиззах автомобиль заводи ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ 23 февраль куни мазкур заводда ишлаб чиқарилган навбатдаги 117 та “А” тоифали Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналари республикамиздаги “103” хизматларига топширилди.
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, машиналарнинг 5 таси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилоят филиали автопаркига тақдим этилди.
– Бугун Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах вилоят филиали автопарки яна 5 та замонавий бешинчи авлод Volkswagen Caddy автомашиналари билан таъминланди, – дейди ушбу филиал директори Қайюм Солиев. – энг сўнгги ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган ушбу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради. Энг муҳими, ушбу машиналарда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.
