Обуна бўлинг

Тиббиёт    7:00 / 20.02.2023     702

Жиззахда юқори технологияли жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди

Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасида Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази билан ҳамкорликда беморда чап томонлама тотал эндопротезлаш юқори технологияли жарроҳлик операцияси амалга оширилди.

Дўстлик туманида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Шуҳрат Валиев бир неча йиллардан буён, “Икки томонлама коксартроз. IV даража” ташхиси билан оғриб, харакат фаолияти чекланганиб қолган эди.

Бемор айниқса юриш, ўтириб-туришда жуда қийналар эди.

Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 10 феврал куни Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази билан ҳамкорликда беморда чап томонлама тотал эндопротезлаш юқори технологияли жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

Операция Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази шифокори Артур Махмудов ва туман тиббиёт бирлашмаси травматолог шифокори Мехрож Ашрапов томонидан амалга оширилди.

Сўнгги

Тиббиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!