Тиббиёт    10:31 / 4.08.2023     780
Зоминда илк марта буйрак трансплантацияси ўтказилди
Замонавий тиббиётнинг бир бўлаги бу мураккаб операциялардир. Бу оғир беморларга янги ҳаёт бахш этиш дегани. Бугун халқимиз орасида буйрак етишмовчилиги касаллигидан қийналиб юрган беморлар учун буйрак трансплантацияси йўлга қўйилган. Мазкур мураккаб тиббий амалиёт илк бор Зоминда амалга оширилди.

Замонавий тиббиётнинг бир бўлаги бу мураккаб операциялардир. Бу оғир беморларга янги ҳаёт бахш этиш дегани. Бугун халқимиз орасида буйрак етишмовчилиги касаллигидан қийналиб юрган беморлар учун буйрак трансплантацияси йўлга қўйилган. “Jizzax MTRK” хабарига кўра, мазкур мураккаб тиббий амалиёт илк бор Зоминда амалга оширилди.

Зайниддин Йўлдошев 29 ёшда. У Зомин тумани Даштобод шаҳрида яшайди. Қарийб 8 йилдан буён буйрак етишмовчилиги билан азият чекиб келади. Яқинда гемодиализ сеансини ҳам оган. Уни яна соғлом инсонлар қаторига қўшилиши учун унга соғлом буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти зарур бўлди. Шу боис Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари Зомин туман тиббиёт марказига ташриф буюрди.
2 нафар фарзанднинг отаси бўлган Зайниддиннинг бу дардни енгишида турмуш ўртоғи Муҳаббат Останақулова доим елкадош бўлиб келди. Энди у турмуш ўртоғига донор сифатида ўзининг чап буйрагини берди.
Айтиш керак, президент ташаббуси билан тиббиётдаги ислоҳотлар сабаб мазур мураккаб турдаги жарроҳлик амалиётлари бугун туманларда ҳам амалга оширилишига асос солинди.

Шу куни В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари иштирокида Зомин туман тиббиёт марказида аҳоли учун тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Қон томир жарроҳлиги, болалар ва катталар кардиоҳирургияси, умумий жарроҳлик йўналишлари бўйича мутахассилар беморларни кўрикдан ўтказишди.
Шу куни бир вақтда ҳирургия бўлимида малакали шифкорлар иштирокида лапараскопик ўт қопини олиб ташлаш амалиёти ҳам бажарилди. Шунингдек, республика ҳирургия марказида бир неча йил аввал буйрак кўчириш амалиётини ўтказган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.
