Обуна бўлинг

Туризм    7:00 / 14.03.2023     504

Форишлик тадбиркорнинг туристик лойиҳаси Германияда эътироф қилинди

Шерзод Норбеков ва унинг “Responsible Travel” туристик корхонаси Германия Туризмни ривожлантиш институти ва дунёдаги энг йирик “ITB Berlin” Халқаро туризм ярмаркаси томонидан экотуризмни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

2023 йилнинг 7—9 март кунлари Германияда “ITB 2023” Халқаро туризм ярмаркаси ўтказилди. Ушбу йирик кўргазмада 161 мамлакатдан 5,5 мингга яқин экспонентлар иштирок этишди.

Халқаро туризм ярмаркасида Ўзбекистон ҳам ўз стенди билан сайёҳлик компаниялари эътиборига тушди. Жумладан, Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳамда қисман Навоий вилоятининг Нурота туманида амалга ошириладиган қишлоқ туризми лойиҳаси халқаро экспертлар томонидан эътироф этилди.

Форишлик тадбиркор Шерзод Норбеков ва унинг “Responsible Travel” туристик корхонаси Германия Туризмни ривожлантиш институти ва дунёдаги энг йирик “ITB Berlin” Халқаро туризм ярмаркаси томонидан экотуризмни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Берлин халқаро туристик ярмаркаси доирасида “Responsible Travel” корхонаси рахбари Ш. Норбеков ва корхона таъсисчиси Н.Нарбеков халқаро “TO DO Award 2023” соврини билан тақдирланишди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Н.Қосимов ҳамда Маданият ва Туризм вазири биринчи ўринбосари У. Азамов иштирок этишди.

Сўнгги

Туризм рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!