Туризм    7:01 / 1.03.2023     346
Жиззахда 2023 йилда замонавий карвонсаройлар барпо этилади
2023 йилда вилоятнинг ҳудудий инвестиция лойиҳалари дастурига умумий қиймати 2 млрд 29 млн сўмлик 46 та лойиҳанинг таклифи киритилган бўлиб, мазкур лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1700 дан зиёт янги иш ўринлари яратилади.

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Синдор Рахмонқулов иштирокида «2023 йилда Жиззах вилоятида туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар соҳасида амалга ошириладиган ишлар» тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда таъкидланишича, оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш бўйича биргина 2022 йил давомида жами 67 та шундан, 19 та кемпинг, 7 та меҳмонхона, 32 та оилавий меҳмон уйи, 9 та ҳостеллар ҳисобига жами хоналар сони 821 та ўринлар сони 2103 тага етказилди.
Вилоятда бугунги кунда 427 та маданий мерос объектлари мавжуб бўлиб, булардан Археолгик ёдгорликлар 268 та, архитектура ёдгорликлари 100 та, монументал ёдгорликлари 59 тани ташкил этади.
Вилоятда 2016-2022 йиллар давомида 12 та маданият марказлари янгидан қуриш (1 та), реконструкция (1 та) ҳамда капитал таъмирлашдан (10 та) чиқарилиб, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратилди.
2023 йилда Зомин туманида «Дуоба», Фориш туманида «Ухум», «Сайёд», «Дўстлик» ва «Учқулоч», Арнасой туманида «Зарафшон» ва «Бахтли» маҳаллалари ҳудудида туризмни ривожлантириш «Йўл харита»лари ишлаб чиқилди. 2 та хостел, 2 та кемпинг, 18 та оилавий меҳмон уйлари барпо этилади.
Шунингдек, вилоятнинг Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманларида “Туризм транспорт коридори” бўйлаб замонавий карвонсаройлар фаолияти йўлга қўйилади.
2023 йилда вилоятнинг ҳудудий инвестиция лойиҳалари дастурига умумий қиймати 2 млрд 29 млн сўмлик 46 та лойиҳанинг таклифи киритилган бўлиб, мазкур лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1700 дан зиёт янги иш ўринлари яратилади.
