Обуна бўлинг

Туризм    7:00 / 13.12.2022     781

Жиззахда вертолётда саёҳат қилиш йўлга қўйилмоқда

Жиззах вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси вилоятнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб вертолётларда саёҳат қилиш йўлга қўйилаётганини маълум қилди.

Фото: видеодан кадр

Жиззах вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси вилоятнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб вертолётларда саёҳат қилиш йўлга қўйилаётганини маълум қилди.

Билдирилишича, бу борада “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ билан ҳамкорлик қилинмоқда. Агентлик Жиззахда вертолётларда саёҳатларни амалга ошириш истагини билдирган тадбиркорларни ҳамкорликка чорламоқда.

Аввалроқ Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Синдор Раҳмонқулов Тошкентда ўтказилган «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Жиззахда вертолётда саёҳат қилиш имконияти яратилишини маълум қилган эди.

.

Сўнгги

Туризм рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!