Обуна бўлинг

Туризм    7:00 / 23.01.2023     145

Зомин миллий табиат боғида ҳайвонлар совуқдан қандай ҳимоя қилинмоқда?

Маълумот ўрнида, Зомин миллий табиат боғида 280 дан ортиқ умуртқасиз ҳайвонлар, 30 турдан ортиқ сутэмизувчилар, 100 турдан ортиқ қушлар, 14 дан ортиқ судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчи, 1 тур балиқлар синфига мансуб бўлган ҳайвонлар учрайди.

Фото: Жиззах вилояти экология бошқармаси

Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилганига қарамай, тоғли ҳудудларда ҳануз ҳаво совуқ. Айниқса, тунги изғиринлар натижасида озуқа излаб чиққан ҳайвонлар қийинчиликларга дуч келади. Шу сабабли Зомин миллий табиат боғи томонидан боғ ҳудудида яшаётган ҳайвонларни совуқ кунлардан ҳимоя қилиш мақсадида биотехник тадбирлар ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида, Зомин миллий табиат боғида 282 дан ортиқ умуртқасиз ҳайвонлар, 30 турдан ортиқ сутэмизувчилар, 101 турдан ортиқ қушлар, 14 дан ортиқ судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчи, 1 тур балиқлар синфига мансуб бўлган ҳайвонлар учрайди.

Зомин миллий табиат боғида турли ноёб ҳайвонлар ҳам мавжуд бўлиб, улар миллий боғ ҳудудида қишлаб қолади. Жумладан, тоғ эчкилари ва ёввойи тўнғизлар ҳамда бошқа ҳайвонлар, шунингдек, қушларни қишки мавсумдан беталофат олиб чиқиш ва муҳофаза чораларини кучайтириш мақсадида Миллий боғ ходимлари томонидан биотехник тадбирлар олиб борилмоқда.

Биотехник тадбирларни ўтказиш учун Зомин Миллий табиат боғи томонидан етарли миқдорда озуқа маҳсулотлари заҳира қилинган.

Зомин Миллий табиат боғи маъмурияти

Сўнгги

Туризм рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!