Обуна бўлинг

Туризм    7:00 / 25.07.2023     454

Зоминда туризмни ривожлантириш бўйича йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда

Лойиҳаларнинг баъзилари аллақачон ишга туширилган бўлса, бошқаларининг қурилиши давом этмоқда. Масалан, тижорат банкларининг инвестиция маблағлари ҳисобига умумий қиймати 466,1 млрд сўмга тенг бўлган 3 та уч юлдузли меҳмонхоналар қуриб битказилган бўлиб, бугунги кунда улар сайёҳлар ва хорижий мехмонлар учун хизмат кўрсатиб келмоқда.

Фото: УзА

Зоминда қурилаётган янги аэродромга 24-июль куни Тошкентдан илк самолёт парвози амалга оширилди. Самолёт бортида Ўзбекистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари ва блогерларни кўриш мумкин эди, деб хабар бермоқда “Daryo”.

Коллаж: “Daryo”

Пойтахтдан учган Let L-410 русумли 19 ўринга мўлжалланган самолёт белгиланган манзилга 32 дақиқада етиб келди ва маҳаллий аҳоли томонидан тантанали кутиб олинди.

Самолёт баҳонасида Жиззахнинг сўлим масканига келган ОАВ вакиллари мазкур туристик-рекреaцион зонада амалга оширилаётган ишларни ўз кўзлари билан кўрмасдан кетмасликлари тайин эди. Ахир транспорт тизимидаги бундай янгиликларнинг бирламчи сабабчиси шубҳасиз туристик мақсадлар бўлиши аниқ.

2020-йилнинг декабрида Шавкат Мирзиёевнинг “Зомин” туристик-рекреaцион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинганди. Ўзбекистон президентининг 2021-йил 6-апрелдаги тегишли фармони билан эса мазкур зона ташкил этилган. Фармонга кўра, “Зомин” туристик-рекреaцион зонаси, “Зомин” туристик-рекреaцион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси ҳамда туристик зона ҳудудида “Суффа платоси. 2 400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси ташкил этган эди.

Бугунги кунда “Зомин” туристик-рекреaцион зонасини ривожлантириш концепцияси ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ ҳудудда жами 4 400,7 миллиард сўм инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Лойиҳаларнинг баъзилари аллақачон ишга туширилган бўлса, бошқаларининг қурилиши давом этмоқда. Масалан, тижорат банкларининг инвестиция маблағлари ҳисобига умумий қиймати 466,1 млрд сўмга тенг бўлган 3 та уч юлдузли меҳмонхоналар қуриб битказилган бўлиб, бугунги кунда улар сайёҳлар ва хорижий мехмонлар учун хизмат кўрсатиб келмоқда.

Коллаж: “Daryo”

Бундан ташқари ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилаётган жойлар қаторида сайёҳлар учун бирламчи даражада муҳим саналган жами 100 сайёҳга хизмат кўрсатувчи соғломлаштириш маркази, савдо ва хизмат кўрсатиш маркази, кўп қаватли автотураргоҳ, замонавий ресторан ва осма кўприк, Германия технологияси асосидаги замонавий дор йўли ва кўп қаватли автотураргоҳ каби обйектларни кўриш мумкин. Уларнинг қаторида “Шале” услубидаги коттеж уйлари, меҳмонхона ходимлари учун 300 ўринли ётоқхона ҳамда 600 ўринли ресторан каби муҳим бинолар ҳам мавжуд.

Бош режага кўра ҳудудда дастлабки қиймати 2,8 триллион сўм бўлган қуйидаги объектлар ҳам қурилиши режалаштирилган:

– 225 ўринли Анжуманлар саройи
– оилавий кўнгилочар марказ
– 4 та тўрт юлдузли меҳмонхоналар
– 7 та, уч юлдузли меҳмонхоналар
– 5 та йўналишда замонавий дор йўллари
– 6 та апартамент уйлар
– 7 та ресторан ва кафелар
– 8 км узуникдаги тоғ чанғи учиш трассалари
– 13 та ёзги аттракционлар

Муҳандислик-коммуникaция ва автомобил йўллари инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳаларга ҳам алоҳида эътибор берилиши кўзда тутилган. Бунда ички ва ташқи ичимлик ва оқава сув тизимлари учун 6 та турли иншоотларни қуришга қарийб 97 миллиард сўм йўналтирилган бўлса, ҳудудни электрлаштириш ишларига 200 миллиард сўм сарфланади. Йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича жами узунлиги 17 км ни ташкил этувчи автомобил йўлларини таъмирлаш, пиёдалар ва велосопед йўлакларини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу обйектнинг умумий қиймати 193,4 миллиард сўмни ташкил этади.

Коллаж: “Daryo”

Қурилиши тугалланай деб қолган замонавий дор йўли эса Зомин санаторийсидан бошлаб 2640 метр узунликда жойлаштирилган ва жами 36 та кабинага эга. У соатига 200 кишини олиб чиқиб туша олади. Дор йўлининг энг баланд таянч устуни 35 метр, таянч устунлари орасидаги энг катта масофа 615 метрдан иборат.

Суффа тепаликларидан пастга тушиб келар экансиз, бу ерда “Зоминсой” канали атрофида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ва кўнгилочар масканлари битай, деб қолганига гувоҳ бўласиз. Уларнинг айримлари ҳозирданоқ хизмат кўрсатмоқда. Лойиҳа доирасида 127,0 млрд сўм маблағ ҳисобига 23 та обйект ишга туширилиши белгиланган.

Сўнгги

Туризм рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!