Обуна бўлинг

Ҳодисалар    6:59 / 6.07.2022     2647

Янгиободда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Ҳайдовчи руль бошқаруви вақтида ухлаб қолиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди.

2022 йилнинг 4 июль куни соат тахминан 7:30 лар атрофида Янгиобод тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-34 “Жиззах-Равот-Зомин-Савот-Ҳовос” автомобил йўлининг 91 км.да 1997 йилда туғилган, Зарбдор туманида истиқомат қилувчи ҳайдовчи ўз бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини “Қўшғон-Пастки чақириқ” йўналиши бошқариб кетаётганда ухлаб қолган.

Оқибатда “Damas” қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1999 йилда туғилган, Янгиобод тумани, Баладчақир қишлоғида яшовчи ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Ваз-2106” русумли автомашина йўлига чиқиб кетган ва икки транспорт воситаси ўзаро тўқнашган.

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Damas” салонида бўлган 1987 йилда Зарбдор тумани, “Ойбек” МФЙда истиқомақт қилган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси эса турли тан жароҳатлари билан туман касалхонасига ётқизилган.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!