Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:35 / 9.09.2022     352

11 сентябрь куни Жиззахда ёмғир ёғади

Ўзбекистон ҳудудига 10—12 сентябрь кунлари Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Ўзбекистон ҳудудига 10—12 сентябрь кунлари Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, шу кунларда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

11 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 метр/секундга етиши мумкин.

11 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, 12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2500 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.

11—12 сентябрда республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даражагача, кундуз кунлари 25-28 даражагача пасаяди.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!