Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:01 / 23.08.2022     177

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилоятида болалар иштирокида 32 та ЙТҲ содир бўлган

Таҳлилларга кўра, айнан болалар иштирокида рўй бераётган йўл-транспорт ҳодисалари ота-оналарнинг фарзандларини қаровсиз ва назоратсиз қолдириши, айниқса, тунги вақтларда болалар устидан назоратнинг йўқлиги оқибатида содир бўлмоқда.

Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу ЙТҲларда 32 нафар ёш бола турли даражада тан жароҳати олган бўлса, 5 нафари, афсуски, ҳаётдан кўз юмган.

Таҳлилларга кўра, айнан болалар иштирокида рўй бераётган йўл-транспорт ҳодисалари ота-оналарнинг фарзандларини қаровсиз ва назоратсиз қолдириши, айниқса, тунги вақтларда болалар устидан назоратнинг йўқлиги оқибатида содир бўлмоқда.

“Барча ота-оналарга мурожаат қилиб шуни айтмоқчимизки, фарзандларингизга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиб боринг. Асосийси, вояга етмаган фарзандларингиз устидан доимий назорат ўрнатиб, тунги вақтларда уларни қарвосиз қолдирманг”, — дейлади Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарида.

Аввалроқ 2022 йилнинг ўтган даврида Жиззахда маст пиёдалар айби билан 18 та ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!