Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:01 / 22.08.2022     327

2022 йилнинг ўтган даврида Жиззахда маст пиёдалар айби билан 18 та ЙТҲ содир бўлган

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилоятида пиёдалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари умумий ЙТҲларининг 45 фозини ташкил этиб, 45 та ҳолатда пиёдалар қоидабузарлиги қайд этилган.

Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилоятида пиёдалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари умумий ЙТҲларининг 45 фозини ташкил этиб, 45 та ҳолатда пиёдалар қоидабузарлиги қайд этилган.

Энг ачинарлиси, пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларнинг 18 тасида пиёдаларнинг спиртли ичимлик таъсирида йўлнинг серқатнов қисмида транспорт воситалари йўлига чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

“Ана шуларни инобатга олиб барча ҳаракат иштирокчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз”, — дейилади Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарида.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!