Обуна бўлинг

Ҳодисалар    6:09 / 27.06.2022     242

Бугун Жиззахда ҳаво ҳарорати 37-42 даража атрофида бўлади

Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади.

Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади.

Бугун, жумладан, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда шамол сониясига 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!