Ҳодисалар    13:20 / 4.06.2022     369
Сариқ сор боласи ишончли қўлларга топширилди
Зафарободда ёш болалар йиртқич қушни ушлаб олган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зафаробод тумани “Чимқўрғон” МФЙда ёш болалар йиртқич қушни ушлаб олишган ва бу ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда мурожаат қилишган эди.
Зафаробод тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари ҳолатни жойига бориб ўрганишди.
Маълум бўлишича, ушбу қуш сариқ сор боласи бўлиб, “Чимқўрғон” МФЙ яшовчи Х.Тўлишбоев хонадонида уча олмайдиган ҳолатда бўлган.

Зафаробод туман Экология бўлими бошлиғи Темур Авезов сорнинг саломатлигини ветеринар шифокор кўригидан ўтказди.
“Айни вақтда қуш ветеринар назоратида қолмоқда. Сор боласи тузалиши билан қуш табиат қуйнига қуйиб юборилади. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади”, – дейлади Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабарида.
