Ҳодисалар    14:26 / 4.07.2022     341
Дўстликда уйда қулфланиб қолган фуқаро қутқарилди
Қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб боришди.

Дўстлик тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларига тезкор чақириқ келиб тушди.
Унда туманнинг Ғофур Ғулом маҳалласи “Мингчинор” кўчасида янги қурилган 5 қаватли уйнинг юқори қаватидаги хонадонда фуқаро қулфланиб қолгани маълум қилинди.

Тезкор гуруҳ қисқа муддатлар ичида воқеа жойига етиб келиб, қулфланиб қолган фуқарога ёрдам кўрсатди.

