Обуна бўлинг

Ҳодисалар    13:11 / 6.08.2022     1798

Форишда рўй берган аянчли ЙТҲда 4 нафар одам ҳалок бўлди!

“ISUZU” ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва “Nexia-2” билан тўқнашган.

Жорий йилнинг 2022 йил 5 августь куни соат тахминан 07:00 лар атрофида Фориш тумани ҳудудидан ўтган 4R-36 Жиззах-Фориш-Қизилча автомобиль йўлининг 46 км.да аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

1976йилда туғилган Қашқадарё вилояти Китоб тумани Бешкалтак қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро“ISUZU”русмли юк автомашинасида Жиззах-Фориш йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, чарчоқлик аломатлари билан ухлаб қолиши натижасида транспорт воситаси қарама–қаши йўналишга чиқиб кетган.

Оқибатда юк машинаси қарама-қарши йўналишда харакатланиб келаётган, 1995йилда туғилган Жиззах вилояти Фориш тумани “Сайёд” маҳалла фуқаролар йиғини Жайрахона  қишлоғида яшовчи фуқаробошқарувида бўлган “Nexia-2” русмли автомашинаси йўлига чиқиб кетиб тўқнашув содир бўлган.

Ушбу аянчли йўл-транспорт ҳодисаси натижада “Nexia-2” русмли автомашина хайдовчиси, шунингдек, транспорт воситасида йўловчи бўлиб кетаётган 3 киши, жами 4 нафар одам воқеа жойида вафот этган.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!