Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:02 / 24.08.2022     248

Фуқароларнинг пластик картасидан ноқонуний пул ечиб олиш ҳолатлари кузатилмоқда

Зафаробод туманида икки фуқаронинг пластик картасидан умумий ҳисобда 4 млн. сўмдан ошиқ маблағ ўғирланган.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошақармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Зафаробод тумани Узун маҳалласида яшовчи фуқаронинг банк пластик картасидан номаълум шахс жорий йилнинг 10 июль куни 3 млн. сўм пул ечиб олган.

Худди шундай, туманнинг Писталикент шаҳарчасида истиқомат қилувчи шахснинг банк пластик картасидан ҳам 1 млн. 150 минг сўм маблағ ечилган.

Жабрланувчиларнинг мурожаатлари асосида жиноят иши қўзғатилган.

Шу ўринда ички ишлар органлари томонидан қайта ва қайта ёлғон ўйинлар, акциялар, мукофотларга ишонмаслик лозимлиги ҳақидаги чақириқларига қарамай, фуқаролар фирибгарларга алданишда давом этаётганини таъкидлаш лозим.

Ҳозирга келиб кибержиноятчилар томонидан асосан смартфонларга ёлғон сайтлар ҳаволалари, билдиришномалар, ижтимоий тармоқлар орқали мукофот, ютуқ чиққани ёки ҳукумат томонидан ёрдам пули берилаётгани ҳақидаги хабарлар жўнатилмоқда. Бундай хабарларда албатта пластик карта рақами, амал қилиш муддатини (смс-код) ёзиш ҳақида талаб бўлади. Бу эса тузоқдан бошқа нарса эмас.

Агар сизга ҳам шундай хабарлар, билдиришномалар келса, асло банк пластик картангиз ҳақидаги маълумотларни ёзманг! Телефонингизга келган смс-кодни асло бегоналарга айта кўрманг!

Ижтимоий ёрдам ҳақида хабарлар жўнатилганда асло ишонманг! Зеро, бундай маълумотлар ҳар бир фуқарога шахсий хабар кўринишида жўнатилмайди, балки расмий манбаларда эълон қилинади.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!