Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:01 / 25.09.2022     179

“Ғаллаорол калий фосфат” МЧЖнинг фаолиятини тўхтатиш юзасидан судга киритилган даъво аризаси қаноатлантирилмади

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган “Ғаллаорол калий фосфат” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фото: gallaorolkaliyfosfat.uz

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган “Ғаллаорол калий фосфат” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб, мурожаатлар қилинган эди.

Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва Атроф-муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Атроф-муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими мутахассислари томонидан лаборатория таҳлиллар ўтказилган. Таҳлил натижаларига кўра, “Ғаллаорол калий фосфат” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолиятида атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташламалар миқдорининг меъёри давлат меъёрларига мувофиқлиги аниқланган.

Шу туфайли вилоят Экология бошқармаси томонидан “Ғаллаорол калий фосфат” МЧЖнинг фаолиятини тўхтатиш юзасидан Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси қаноатлантирилмаган.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!