Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:23 / 22.06.2022     226

Ғаллаоролда рўй берган ЙТҲда 1 киши ҳалок бўлди

“ISUZU” бошқарувни йўқотиб, “KAMAZ” га урилган.

2022 йил 19 июнь куни соат 02:30 ларда, Ғаллаорол тумани “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 1014 км.да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Араббанди” МФЙ Араббанди қишлоғида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро “ISUZU” русумли автоуловни Самарқанд йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган.

Оқибатда транспорт воситаси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Кумушкент” МФЙ Каттаараб қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “KAMAZ”нинг орқа қисмига бориб урилган.

Оқибатда “ISUZU” русумли автоулов ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!