Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:43 / 6.08.2022     2120

Ғаллаоролда юк машинаси ёниб кетди

“Газель” русумли юк автомобили бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва бошқа бир юк машинасига бориб урилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун, 6 август куни соат 04:14 ларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани 4Р автомобиль йўлининг “Кўкгумбаз” маҳалла фуқаролар йиғини Қоронғул қишлоғидан ўтувчи 30-км.да 1986 йилда туғилган фуқаро С.Л. бошқарувида бўлган “Газель” русумли юк автомобили “Ғаллаорол-Жиззах” йўналишида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Оқибатда “Газель” қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 2002 йилда туғилган Ж.И. бошқарувидаги фурага тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Шундан сўнг, Газелда ёнғин чиққан.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Ғаллаорол тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 04:31да ёнғин жойига етиб борган ва соат 04:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ҳар иккала автомобилининг салон қисми ёниб зарарланган.

Жабрланганлар йўқ.

“Шу ўринда ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини ва чарчоқ ҳолатида автомобиль бошқармасликларини сўраймиз”, — дейилади вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!