Обуна бўлинг

Ҳодисалар    16:03 / 15.06.2022     206

Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади!

Шароф Рашидов тумани “Қаҳрамон” маҳалласи, “Шимолий” ГТС ҳудудидаги ва “Истиқлол-Учтепа” маҳалласига йўналтирилган юқори босимли газ қувурларини зулфларини таъмирлаш ҳамда “Мулканлик” ва “Қаҳрамон” маҳаллаларидаги юқори босимли ГТПларини куз-қиш мавсумига таёрлаш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022 йил 16 июнь куни соат 08:00 дан кеч соат 18:00 га қадар Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманининг айрим аҳоли хонадонларида вақтинча табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Жиззах шаҳри бўйича “Олмазор”, “Зилол”, “Уч-арик”, “Оққургонлик”, “Ҳалқобод”, “Раваллиқ”, “Уратепалик”, “Қассоблик”, “Жиззахлик” МФЙ лар

Шароф Рашидов тумани бўйича “Қаҳрамон”, “Уч-тепа”, “Жиззахлик”, “Ҳавастлик”, “Маданият”, “Тоқчилик”, “Истиклол”, “Янгиобод”, “Янги Ҳаёт”, “Қушкупир”, “Тошкентилк”, “Мулканлик”, “Қатортол”, “Эски Тошкентлик”, “Яҳтанлик”, “Тараққиёт”, “От чопар”, “Зиёкор”, “Бустон”, “Сарайлик” маҳаллалари 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. 

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали ахборот хизмати

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!