Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:00 / 6.09.2022     1009

Жиззах шаҳрида 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тезликнинг меъёридан оширилиши ва оралиқ масофа сақланмагани шундай йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган.

Фото: видеодан скриншот

2022 йилнинг 5 сентябрь куни соат 11:30 лар атрофида Жиззах шаҳри Ислом Каримов шоҳкўчасида, чорраҳага яқин жойда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Nexia-2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмагани, боз устига оралиқ масофа сақламагани сабабли ўзидан олдинда тўхтаб турган 3 та автомашинага бориб урилиб ЙТҲ содир қилган.

Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Аммо Nexia-2 транспорт воситаси, шунингдек, 3 та автоуловга техник шикаст етган.

ЙТҲ тафсилотлари ўрганилганида, Nexia-2 нинг ҳодиса содир этилган жойдаги асфальт устида қолдирган тормоз изи масофаси 31 метр экани аниқланган. Бу эса ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмаганидан далолат.

“Шу сабабли барча ҳайдовчилардан куннинг тиғиз вақтларида оралиқ масофани сақлашлари  ва тезлик меъёрларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!