Ҳодисалар    7:01 / 27.09.2022     246
Жиззах шаҳрида гиёҳвандлик моддаси сотаётган шахс ушланди
У марихуана гиёҳвандлик моддасини 600 минг сўм эвазига пулламоқчи бўлган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах шаҳри “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс гиёҳвандлик моддаси сотаётган вақтда ушланди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу шахс гугурт қутисига солинган 16,4 г. оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик моддасини 600 минг сўм эвазига пулламоқчи бўлган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
