Обуна бўлинг

Ҳодисалар    13:50 / 7.09.2022     1030

Жиззах шаҳрида маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди

Ҳайдовчи маст эканини тан олар экан, севимли футбол жамоаси ғалабасини нишонлаш учун спиртли ичимлик истеъмол қилганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, шу куни “Сўғдиёна” Гонконгнинг “Истерн” жамоасини мағлубиятга учратган эди.

Фото: видеодан скриншот

2022 йилнинг 6 сентябр куни Жиззах шаҳридаги Ислом Каримов шоҳкўчасида ҳаракатланиб кетаётган Nexia ва Cobalt автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, Nexia ҳайдовчиси тезликни ошириб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Cobalt билан тўқнашган. Дастлабки суриштирувлар натижасида Nexia ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида экани гумон қилинди ва кейинроқ нарколог шифокор ҳайдовчи маст эканини тегишли таҳлиллар орқали тасдиқлади.

ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ. Аммо транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Nexia ҳайдовчиси маст эканини тасдиқлар экан, севимли футбол жамоаси ғалабасини нишонлаш учун спиртли ичимлик истеъмол қилганини билдирди.

– Мен ўзи ичкиликни кўтара олмайман, тўғриси.  Иккита пиво ичирди, бурдикми, нимадир бўлди, нима бўлганини ўзим ҳам билмайман, — дейди Nexia ҳайдовчиси.

Эслатиб ўтамиз, 6 сентябр куни Жиззах вилоятининг “Сўғдиёна” футбол жамоаси Осиё Футбол конфедерацияси Кубоги ҳудудлараро яримфинал босқичида Гонконгнинг “Истерн” жамоасини мағлубиятга учратди (1:0).

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!