Ҳодисалар    7:01 / 22.09.2022     386
Жиззах шаҳрида йўловчи ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилди
Назорат рейд тадбирларида жами 20 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, олиб борилатган тарғибот тадбирларига қарамасдан йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиш ҳолатлари учрамоқда.
Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти транспорт бошқармаси томонидан мунтазам равишда назорат рейд тадбирлари ўтказиб келиняпти.
Шундай тадбирлардан бири, Жиззах шаҳрида ўтказилди.

Назорат рейд тадбирларида жами 20 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган бўлиб, шундан 4 та ҳолатда қоидабузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176 прим 4, яъни таксиларни ягона таниш белгилар билан жиҳозлашга доир талабларини бузиш ҳамда 16 та ҳуқуқбузарлик ҳолатида эса ушбу кодекснинг 176 прим 3 автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш моддалари бўйича белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
