Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:01 / 24.12.2022     159

Жиззах шаҳридаги 4- ва 46-сонли йўналишда қатновчи автобуслар фаолиятини эрта тўхтатгани аниқланди

Бу ҳолат аҳолининг иш фаолиятини якунлаб уйига қатишида ноқулайликлар туғдирган.

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 2022 йил 22 декабрь куни ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан жамоат транспорти фаолиятини эрта тўхтатганлиги ва бу ҳолат аҳолининг иш фаолиятини якунлаб уйига қатишида ноқулайликлар туғдираётгани тўғрисида маълумотлар тарқалди.

Бошқарма томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилганда  шаҳар ичи автобус йўналиши (ШИАЙ)-4-сонли “Иттифоқ маҳалласи Кумушкон кўчаси” йўналишида ўз фаолиятини олиб бораётган “Begali trans servis” МЧЖга қарашли ҳамда ШИАЙ-46-сонли “Зилол маҳалласи-Ёйилма маҳалласи” йўналишида хизмат кўрсатаётган “Jizzaxgazsuvqurilishservis” ХФга тегишли автобуслар муддатидан олдин ўз фаолиятини тўхтатганлиги аниқланди. 

Ушбу йўналишлардаги қатновларнинг узилишларни бартараф этиш, мунтазам қатновларни амалга ошириш ва келгусида ушбу камчиликларни такрорламаслик юзасидан вилоят Транспорт бошқрмаси томонидан корхоналар маъсул ходимларига тегишли кўрсатмалар берилган.

Маълумот учун, ШИАЙ-4-сонли “Иттифоқ маҳалласи Кумушкон кўчаси” йўналишида “Begali trans servis” МЧЖга қарашли 12 та Isuzu русумли ҳамда ШИАЙ-46-сонли “Зилол маҳалласи-Ёйилма маҳалласи” йўналишида «Jizzaxgazsuvqurilishservis» ХФга қарашли 16 та Isuzu русумли автобуслар хизмат кўрсатиб келмоқда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!