Обуна бўлинг

Ҳодисалар    15:11 / 18.06.2022     617

Жиззах вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчиларга мурожаат қилди

Бошқарма мурожаатида айтилишича, айрим ҳайдовчилар томонидан сомон маҳсулотларини транспорт воситасига юклаш ва ташишда ҳаракат хавфсизлигига раҳна солувчи қўпол қоидабузарликларга йўл қўйилмоқда.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ

Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам ғалла ўрим-йиғими мавсуми давом этмоқда. Ғалла ўрими даврида фуқаролар томонидан дала майдонларидаги сомонни ем-хашак сифатида йиғиш ва уларни ташиш ишлари ҳам жадаллашган.

Шу муносабат билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси юк машинаси ҳайдовчиларига мурожаат қилди.

Бошқарма мурожаатида айтилишича, айрим ҳайдовчилар томонидан сомон маҳсулотларини транспорт воситасига юклаш ва ташишда ҳаракат хавфсизлигига раҳна солувчи қўпол қоидабузарликларга йўл қўйилмоқда.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ

Энг ачинарлиси, юк ортиш қоидаларининг қўпол равишда бузилиши ортидан йўл транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.

Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига асосан, ташилаётган юкнинг вазни ва транспорт воситаси ўқларига тушадиган оғирлик миқдорининг тақсимланиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳамда ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ушбу транспорт воситаси учун белгиланган миқдордан ошмаслиги, ортилган юк ҳайдовчига теварак-атроф кўринишини чекламаслиги, транспорт воситасини бошқаришни қийинлаштирмаслиги, шунингдек, мувозанатни бузмаслиги лозим.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ

“Юқоридагиларга кўра, барча юк машинаси бошқараётган ҳайдовчиларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчи эдикки, юк ортиш ва ташиш қоидаларига доимо қатъий амал қилишларини, транспорт воситасига белгиланган меъёрдан ортиқ юк ортмасликларини ва ҳаракат хавфсизлигига раҳна солмасликларини сўраб қоламиз”, – дейлади бошқарма мурожаатида.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!