Ҳодисалар    7:00 / 18.03.2023     66
Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари хавфи эълон қилинди
Маълум қилинишича, 18—21 март кунлари, Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

“Ўзгидромет” директори тўққизта вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, 18—21 март кунлари, жумладан, Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
