Обуна бўлинг

Ҳодисалар    13:39 / 17.08.2022     180

Жиззахда баллони ҳаво чиқариб юбориши оқибатида ЙТҲга учраган автомобилнинг икки йўловчиси вафот этди

Автомобиль техник носозлик туфайли йўналиши бўйича ўнг томонга чиқиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Жиззах вилоятида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

2022 йил 8 август куни соат 2:30 ларда Шароф Рашидов тумани Ёйилма маҳалласидан ўтган Тошкент–Термиз М39 автомобиль йўлининг 971-километрида автоҳалокат юз берди.

Хусусан, Зарбдор тумани Янгикент маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро автомобилни Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб машинанинг ўнг шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида рул бошқарувини йўқотган.

Автомобиль йўналиши бўйича ўнг томонга чиқиб кетган.

Оқибатда автомобилда бўлган бир йўловчи воқеа жойида, бошқаси шифохонада вафот этган. Яна бир йўловчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!