Обуна бўлинг

Ҳодисалар    10:01 / 20.12.2022     180

Жиззахда чақирув бўйича ҳаракатланиб кетаётган ўт ўчириш машинаси Nexia билан тўқнашди

Nexia ҳайдовчисининг кутилмаган манёври ЙТҲга сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқларда ўт ўчириш махсус транспорт воситаси светофорда тўхтаган Nexia автомашинасига келиб урилгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 2 май куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 4Р35 “Жиззах-Гагарин” автомобиль йўлининг 33 километрида содир бўлган.

Ўт ўчириш автомашинаси овоз чиқариш мосламаси ва милтилловчи чироқларини ёққан ҳолда ёнғин чиққан жойга чақирув асосида ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Nexia русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўт ўчириш автомашинасини қувиб ўтиб йўналишини кескин ўзгартириб светофорнинг таъқиқловчи чироғида тўхтаган.

Шу вақтда ўт ўчириш автомашинаси ҳайдовчиси транспорт воситасини тўхтата олмай Nexia’нинг орқа қисмидан уриб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Ушбу ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва Nexia автомашинаси техник шкастланган.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!