Обуна бўлинг

Ҳодисалар    14:36 / 28.06.2022     316

Жиззахда ҳам “ISUZU”ларнинг газ баллонлари текширилмоқда

Фото: amvgaz.uz

Кейинги кунларда айрим “ISUZU” русумли транспорт воситаларига ўрнатилган Италия давлатининг “FABER” фирмасида ишлаб чиқарилган газ баллонларининг портлаши ҳолатлари кузатилди.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари бундан кейин шу каби кўнгилсизликларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги Бош бошқармасининг жорий йилнинг 23 июнь кунги кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида Италияда ишлаб чиқарилган “FABER” русумли газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситалари рўйхатлари шакллантирилди.

Улардаги газ баллонлар ечиб олиниб, синов лабараторияларида синовдан ўтказилмоқда.

“Аниқлик” хусусий корхонаси раҳбари Эркин Эшмирзаевнинг таъкидлашича, газ баллонларни синаш Вазирлар Маҳкамасининг “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан олиб борилади.

Ушбу регламентда белгиланишича, метан газ баллонлари 3 йилда бир марта синовда ўтказилиши керак. Бунда газ баллонлар ишчи босимдан (200 килопаскаль) 1,5 баравар кўп (300 килопаскаль) босим бериш орқали гидросинов, яъни сув билан текширувдан ўтказилади. Газ баллон 3 дақиқа давомида бу босимга бардош берса, у синовдан ўтган ҳисобланади.

Жараёнда газ баллонлар тозаланиб, уларнинг ичидаги нефт қолдиқлари чиқариб ташланади. Шунингдек, газ баллонларида ташқи деформациялар бор ёки йўқлиги текшириб кўрилади.

Газ баллонларининг яроқлилик муддати 15 йил бўлиб, бу давр мобайнида улар ҳар 3 йилда бир марта синовдан ўтказилади.

Аввалроқ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2022 йил 22, 23 июнь кунлари Тошкент шаҳрида “HAVAS FOOD” МЧЖга тегишли ”Самарқанд автомобиль” заводида сиқилган табиий газ ускуналари билан ишлаб чиқарилган “ISUZU NPR 82L KL5VAY” русумли юк автомобилларидаги газ баллонларида портлаш содир бўлганлиги сабабли фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ушбу завод томонидан ишлаб чиқарилган барча “ISUZU NPR 82L KL5VAY” русумли юк автомобилларига ўрнатилган газ баллонларини навбатдан ташқари синовдан ўтказилаётганлигини маълум қилган эди.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!