Обуна бўлинг

Ҳодисалар    16:02 / 13.07.2022     287

Жиззахда ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда!

Маълум қилинишича, 17–22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди.

Ўзбекистонда рекорд даражада иссиқ об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” бош директори хабар берди.

Маълум қилинишича, 17–22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Шу сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:

Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44–47 даражагача;

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42–45 даражагача;

Фарғона водийси вилоятларида 41–43 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича айрим ҳудудларда шамол тезлиги чанг тўзонлар билан сониясига 22–25 метргача кучайиши кутилмоқда.

Тадқиқотчи Эркин Абдулаҳатовнинг изоҳига кўра, қатор ҳудудларда кузатувлар тарихидаги рекорд иссиқлик кўрсатгичлари янгиланади.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!